Қозоғистонда чет эллик сайёҳларни жалб қилувчи маҳаллий операторларга субсидиялар тўланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хорижий сайёҳларни жалб қилувчи маҳаллий операторларга субсидиялар тўланади. Бу ҳақда «Kazakh Tourism» АЖ бошқаруви раиси Талғат Аманбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички туризмни рағбатлантириш мақсадида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи қонун ҳужжатлари кучга кирди. Хусусан, хорижлик сайёҳларни мамлакатимизга жалб этувчи операторлар фаолиятини субсидиялаш, туристик объектлар ва йўл бўйидаги хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш. Шунингдек, санитария иншоотларини сақлаш ва туристик автобусларни сотиб олиш харажатларини субсидиялаш. Шунингдек, тоғ-чанғи курорти учун техникалар ва зарур жиҳозлар харид қилиш учун қилинган харажатларни қоплаш давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлардан иборат», - деди Талғат Аманбаев.

Корхона раҳбари болалар эътиборидан четда қолмаслигини ҳам эслатди. Яъни, болалар чиптаси (Kids Go Free) тур пакетининг бир қисми сифатида субсидияланади.

«Kazakh Tourism» АЖ раҳбари маҳаллий сайёҳлик компаниялари янги сайёҳлик мавсумига қандай тайёрлигини тушунтирди.

«Жорий мавсум ички туризм ривожига янги суръат бағишлайди. Икки йил давом этган пандемия ушбу соҳага сезиларли таъсир кўрсатди. Бу борада биз ички туризм бизнеси вакилларига алоҳида умид боғлаймиз. Бугунги кунда янги туристик мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Биз томондан туризм соҳаси вакилларининг касбий таълимини ошириш лойиҳаси давом эттирилади», - дея қўшимча қилди Т.Аманбаев.


Муаллиф: Арайлим Мурат