Бу ҳақда Адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди.
«Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома автоматик тарзда яратилади. Туғруқхонадан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тўғридан-тўғри ФҲДЁ тизимига топширилади. Шундан сўнг, ҳужжат тузилади ва ота-оналар боланинг туғилиши билан табриклаш ва боланинг исмини бериш сўрови билан SMS-хабар олади. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома жавоб SMS-хабар юборилгандан сўнг берилади. Ҳужжатни қоғоз кўринишида ёки электрон кўринишда ФҲДЁдан телефон орқали олиш мумкин», - дейди вазир.