Қозоғистонда бу йил қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш ортди
ASTANА. Кazinform – Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия(ҚТЭ) соҳасида асосий кўрсаткичлар ўсиши қайд этилди.
Ҳисобот даври якуни бўйича ҚТЭ объектларининг умумий ўрнатилган қуввати 3082,12 МВтни ташкил этди, жумладан:
- шамол электр станциялари – 1570,05 МВт;
- қуёш электр станциялари – 1222,61 МВт;
- кичик ГЭСлар – 287,685 МВт;
- биоэлектр станциялари – 1,77 МВт.
ҚТЭ объектларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажми 1961,6 миллион кВт/соатни ташкил этди, шу жумладан:
- шамол электр станциялари – 1417,19 млн кВт/соат;
- қуёш электр станциялари – 373,503 млн. кВт/соат;
- кичик гидроэлектр станциялари – 170,253 млн.кВт/соат;
- биоэлектр станциялари билан – 0,652 млн.кВт/соат.
ҚТЭ манбаларининг мамлакат умумий электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 5,93 фоизни ташкил этди.
– 2024 йилнинг шу даврига нисбатан ҚТЭ манбаларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 11,4 фоизга ошди. Бу Қозоғистон Республикасида ҚТЭ секторининг барқарор ривожланиш тенденциясидан далолат беради, — деб ёзади Энергетика вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Energoprom” форумида энергетика соҳасидаги янги тенденциялар муҳокама этилгани ҳақида ёзган эдик.