Қозоғистонда бу йил дарсликлар тўлиқ рақамли форматга ўтказилади
«Таълимни рақамлаштириш бўйича энг муҳим лойиҳалардан бири бу дарсликлар портфелини рақамли форматга ўтказишдир. Бугунги кунда мавжуд 670 номдаги дарсликнинг 97 фоизи рақамлаштирилган. Йил охиригача у 100 фоиз рақамлаштирилади», — деди Б. Мусин.
Унга кўра, қишлоқдаги барча мактабларга интернет инфратузилмаси тўлиқ етказилган.
«Бироқ, мактаб ичида интернет тарқатиш тармоқлари йўқлиги сабабли қишлоқ мактабларида ўқув жараёнини рақамлаштириш паст даражада. Шу муносабат билан ўқув жараёнида интернетдан 100 фоиз фойдаланиш учун ҳокимликлар мактаб ичида интернет тарқатиш тармоқларини таъминлаши керак», — деди вазир.
У соғлиқни сақлашга ҳам эътибор қаратди.
«Давлат раҳбари соғлиқни сақлашни рақамлаштириш жуда секин кетаётганини таъкидлади. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда янги электрон соғлиқни сақлаш архитектурасига ўтиш устида ишлаяпмиз. Бу фуқароларга миллий саломатлик паспортини яратиш имконини беради. У ерда одамлар тиббий ёрдам кўрсатиш жойидан қатъи назар, барча ташхислар, таҳлиллар ва бошқа маълумотларни кўришлари мумкин. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масофавий тиббий хизматлардан фаол фойдаланишни рағбатлантирувчи тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиши зарур, – деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов