“Британия ҳукумати Марказий Осиё билан барқарор ривожланишнинг ўзига хос мақсадлари объективи орқали ҳамкорлик қилишга интилади, бироқ улар Буюк Британия ҳукуматининг сармоявий имкониятларга бўлган манфаатларига ҳам жуда мос келади”, - деди Линкольн университети халқаро сиёсат профессори Рико Айзекс.
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорликдаги асосий устувор йўналиши, биринчи навбатда, британия бизнеси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ўзаро савдони ривожлантиришдир.
"Brexitдан кейинги шароитда Буюк Британия ҳукумати узоқ вақтдан бери эътибордан четда қолган ҳудудларда фаолроқ ва самаралироқ ишлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда", - деди профессор Айзекс. - Ушбу стратегиянинг кулминацион нуқтаси бу йил бўлиб ўтадиган C5 1 форматидаги (минтақанинг бешта давлати ва Буюк Британия - муҳаррир эслатмаси) режалаштирилган саммит бўлади.
Эксперт Қозоғистонда британия бизнеси учун қулай сармоявий шароитлар мавжудлигини қайд этади.
"Қозоғистон Буюк Британия билан ўзаро ҳамкорликда марказий рол ўйнашда давом этади, чунки у Британия бизнеси учун энг қулай сармоявий шарт-шароитларга эга", - дейди у.
Рико Айзекс Қозоғистон Республикаси Буюк Британия учун биринчи навбатда муҳим фойдали қазилмаларни барқарор ва ишончли етказиб бериш нуқтаи назаридан муҳим эканини тушунтирди.