Вазирлик тақдим этган ҳужжатга кўра, йил бошидаги маълумотларига кўра Қозоғистон аҳолиси 19 миллион 122 минг кишини ташкил қилган. Уларнинг аксарияти, яъни 69 фоиздан ортиғи қозоқ халқи вакиллари.
«2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатдаги энг катта миллат вакилли -қозоқлардир. Қозоқлар (69,03%), руслар (18,47%), ўзбеклар (3,29%), уйғурлар (1,5%), украинлар (1,3%), татарлар (1,06%), немислар (0,92%), турклар (0,61%), корейслар ( 0,57%), озарбайжонлар (0,61%), дунганлар (0,40%), беларуслар (0,28%), тожиклар (0,27%), курдлар (0,25%), чеченлар (0,18%), поляклар (0,15%), бошқирдлар ( 0,09%) ва бошқа этник гуруҳлар - 1,04% ни ташкил этади», -дейилади ҳужжатда.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2018-2021 йилларда сезиларли демографик ўсиш кузатилган. Хусусан, сўнгги уч йилда мамлакатимиз аҳолиси 2,6 фоизга ўсди.
Муаллиф: Алихан Асқар