«Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясига рўйхатга олиш функцияси ўтказилишини инобатга олган ҳолда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш учун йиғимларни олиб ташлаш тавсия этилади. Бундан ташқари, Қозоғистон фуқаросига паспорт бериш учун паспортдаги саҳифалар сонидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган давлат божи ставкалари, шунингдек, болалар паспорти учун давлат божини 2 баробар камайтириш тавсия этилади»
, — деди Алибек Қуантиров.
Бундан ташқари, чек бермаслик фактлари тўғрисида хабар берганлик учун мукофот олиш, ипотека қарзини ҳисобдан чиқариш, ижара нархини пасайтириш ва уй-жой ижараси учун бюджетдан субсидиялар олиш пайтидаги солиқ рисклари олиб ташланади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов