Қозоғистонда бодринг ва помидор нархи 40 фоизга ошди

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – 2024 йил ноябрь ойида истеъмол нархларининг ойлик индекси ўтган ойдаги каби 0,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,8 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 фоизга ошди.

Озиқ-овқат маҳсулотларидан бодринг нархи - 40,3%, помидор - 37,3%, ширин қалампир - 15,5%, пиёз - 13,9%, саримсоқ - 10,1%, карам - 8,9%, картошка - 6,2%, апелсин - 4,8%, лимон - 4,1%, кунгабоқар ёғи 4 % га ошди.

Гуруч – 2 фоиз, шакар – 1,9 фоиз, олма – 0,7 фоизга пасайган. 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида совуқ сув тарифлари 11,4 фоиз, электр энергияси 3,4 фоиз, чиқиндиларни олиб чиқиш 2,2 фоиз, марказий иситиш тизими тарифлари 2,1 фоизга ошди. Шина ўрнатиш хизматлари 3 фоизга, ҳаммом хизматлари 2,6 фоизга, сартарошлик ва гўзаллик салонлари хизматлари 1,2 фоизга ошди.

Бундан ташқари, жорий йил ноябрь ойида ёқилғи нархи 1,4 фоизга, тошкўмир нархи 1 фоизга ошиши кузатилди. Смартфонлар – 9,8%, тилла никоҳ узуклари – 6,2%, кийим-кечак ва пойабзаллар – 0,9% ошди.

Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Қарағанди вилоятида 1,5% (ўртача миллий даражадан 0,6 пунктга юқори), энг пасти эса - 0,4% Алмати шаҳрида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори нархлари Чимкентда – 2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – Манғистау вилоятида – 2,3 фоизга, пуллик хизматлар – 2,6 фоизга Алмати вилоятида ўсган.

Аввалроқ Қозоғистонда гречка ва гуруч нархи ҳақида ёзган эдик.