Қозоғистонда биринчи синфга борадиган болалар учун мактаболди таълим дастури ишлаб чиқилди
ОСТОНА. КАЗИНФОРМ - “Болакайлар мактаби” болаларнинг биринчи синфгача бошланғич имкониятларини тенглаштириш мақсадида ташкил этилди, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
У мактабгача таълим ва бошланғич мактаб ўртасидаги узвийликни таъминлайди. Бу мактабгача таълим ва тарбия намунавий ўқув дастурининг барча йўналишлари бўйича болаларни мактабга олдиндан тайёрлаш имконини беради. Дастур мактабгача тарбия ва таълимнинг давлат стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган.
“Дастурни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида мактабларда болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Дастур бўйича тренинг 1 ой давом этади. Машғулотлар ҳар куни 30 дақиқа 10 дақиқалик танаффуслар билан ўтказилади. Болаларга малакали бошланғич синф ўқитувчилари ёки мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари сабоқ беради”, – дейди мактабгача таълим бошқармаси мудири Манар Адамова.
Таъкидлаш жоизки, қисқа муддатли тайёргарлик жараёни болаларнинг мактабга мослашишини осонлаштиради, шунингдек, ўқитувчиларнинг бўлажак ўқувчиларини яхшироқ билишига ёрдам беради.