Қозоғистонда бир йилда 403,5 минг чақалоқ дунёга келди
13:37, 10 Февраль 2023
ASTANA. Kazinform - 1 январ маълумотларига кўра, Қозоғистон аҳолиси 19 765 004 кишини ташкил қилади. Уларнинг 12 208 259 нафари шаҳар аҳолиси, 7 556 745 нафари қишлоқ аҳолисидир. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
Бюро маълумотларига кўра, Қозоғистонда бир йил давомида 403,5 минг чақалоқ дунёга келган. Ўтган йилнинг мос даврида 450,7 минг бола туғилди.
Энг юқори туғилиш кўрсаткичи - Манғистау вилоятида. Бу ерда ҳар 1000 аҳолига 27 чақалоқ туғилган. Туркистонда – 27 та, Чимкентда – 26 та коэффициентга тенг.
Муаллиф: Алихан Асқар