Қозоғистонда беш минг дўмбирачи янги рекорд ўрнатди

Фото: Фото: видеодан кадр

ASTANA. Kazinform — Йилнинг энг йирик мусиқий тадбири Жетису вилоятида бўлиб ўтди. Беш минг нафар ижрочи бир вақтнинг ўзида дўмбира чалиб, Қозоғистонда янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Jibek Joly телеканалига таяниб.

«Үкілі домбыра» акцияси доирасида Бақтибайнинг, Абдимўмин Желдибаевнинг “Ерке силқим” куйлари янгради. Тадбирда вилоятнинг барча ҳудудларидан болалардан тортиб пенсионерларгача бўлган профессионаллар ҳам, ҳаваскорлар ҳам иштирок этди.

Ҳафталик давомида вилоятда қозоқ санъатига бағишланган байрам тадбирлари – кўргазмалар, концертлар, ижодий кечалар бўлиб ўтади. Мамлакатда 7 июль куни Миллий дўмбира куни нишонланади.

— Биринчи бундай тадбир Атирауда бўлиб ўтди, унда 1037 киши йиғилди. Кейин Оралда 1700, кейинроқ Астана, Туркистон ва Руднийда уч мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Бугун эса энг катта ижро Талдиқорғанда қайд этилди. Биз буни миллий рекорд деб тан оламиз ва Қозоғистон рекордлар китобининг навбатдаги нашрига киритамиз, — деди Қозоғистон Рекордлар китобининг расмий вакили Бақитжан Тастулеков.