Қозоғистонда барча алоқа операторлари абонентларга бепул 300 дақиқа ва 200 SMS беради
19:30, 07 Январь 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда барча уяли алоқа абонентларига 300 дақиқа бепул қўнғироқ қилиш имконияти берилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, алоқа операторлари ҳар бир абонентга 200 SMS/300 дақиқа бепул беради», - дейилади Ақорда ахборотида.
Муаллиф: Марлан Жиембай