«Июль ойида Қозоғистонда бир кунда 40 мингдан сал кўпроқ тест ўтказилар эди. Бугунги кунда ҳар куни 70 минг одам тест топширмоқда. Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда тестлар сони кўпайтирилмоқда. Ўтган ҳафта давомида бутун мамлакат бўйича тест топширганлар 10 фоизга кўпайгани кузатилди», - деди Айжан Есмағамбетова.
Аввалроқ, сўнгги икки ҳафта ичида бутун мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтираётганлар сони кўпая бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Касалланиш даражаси ўтган ҳафтага нисбатан 2,6 баравар ошган.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай