Қозоғистонда Amazon сунъий йўлдош интернети пайдо бўлади

Фото: Фото: Freepik

ASTANA. Kazinform — Мамлакатимизда юқори сифатли интернет тармоғини кенгайтириш режаси ҳақида Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев гапирди.

Вазир томонидан Ҳукумат йиғилишида тақдим этилган слайдда кўрсатилганидек, Kuiper (Amazon) интернети Қозоғистонда 2027 йилда жорий этилиши режалаштирилган.

Ушбу янгиликни Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

“Ўтган йил сентябрь ойида вазирлик Kuiper (Amazon) компанияси билан сунъий йўлдош алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича меморандум имзолаган эди. Бу йил тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойида StarLink Қозоғистонда расман ишга туширилган эди.