«Шунингдек, биз бизнес мажбуриятларини кузатиб боришимиз керак. Аввало, иш ва иш ҳақини сақлашга эътибор қаратиш лозим. Ҳукумат ва «Атамекен« табдиркорлар палатаси бизнес мажбуриятларини рақамли назорат қилиш бўйича ишларни 2 ой ичида якунлашлари керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.
Президент, шунингдек, Ҳукуматга ва Миллий банкка фавқулодда ҳолатларда аҳоли ва саноат тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплектсини ишлаб чиқишни топширди.
«Шунингдек, давлат ёрдамидан имкон қадар самарали фойдаланиш керак. Биз ҳозир бюджет циклидамиз. Молиявий устуворликларни аниқлаш учун имконият мавжуд. Асосийси - иқтисодиёт ва иш ўринлари», - деди у.
Муаллиф: Аян Бекенўғли