Қозоғистонда 9,1 миллион бош қорамол рўйхатга олинган — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Фото: ҚР Үкіметі

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда 9,1 миллион бош қорамол рўйхатга олинган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Аманғали Бердалин маълум қилди.

“Бугунги кунда мамлакатда 9,1 миллион бош қорамол, 23,7 миллион бош майда қорамол, 4,7 миллион бош от, 302 минг бош туя ва 569 минг бош чўчқа рўйхатга олинган”, — деди А. Бердалин Сенатда ветеринария хизматлари мавзусини муҳокама қилишга бағишланган Ҳукумат соатида.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик томонидан кўрилган чоралар туфайли барча турдаги гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 914 минг тоннагача ошди ва шунга мос равишда мол ва қўй гўшти экспорти 60,8 минг тоннагача ошди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 11 ойида гўшт экспорти ҳажми 73 минг тоннага етган бўлса, 2023 йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 50 минг тоннани ташкил этди. Асосий экспорт бозорлари: Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон.

Аввалроқ, 2025 йилнинг 7 ойида 608,8 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилганини ёзган эдик.