Қозоғистонда 9 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан момақалдироқли ёмғир, шарқда, жануби-шарқда дўл ва ёмғир, шимолий, шарқий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, кечаси ва эрталаб шимолда, марказда ва шарқда туман тушиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг хабар беришича, кун давомида Атирау, Манғистау ҳамда Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларида кучли жазирама сақланиб қолади.