Қозоғистонда 9,4 млн киши COVID-19 га қарши эмланди
13:27, 09 Март 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш статистикасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
2022 йил 8 март ҳолатига кўра Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши 1 компонент билан 9 410 880 киши, 2 компонент билан 9 042 521 киши эмланди.