7 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши биринчи компонент билан 9 564 711 киши ва иккинчи компонент билан 9 343 683 киши эмланди.
«Pfizer» вакцинасининг I дозасини эса 1 235 977 киши, II дозасини эса 1 190 660 киши олган.
Улардан: I-компонентни 872 619 нафар ўсмирлар, 41 515 нафар ҳомиладор аёллар, 145 286 нафар эмизикли аёллар олди.
II-компонентни 855 829 нафар ўсмирлар, 39 252 нафар ҳомиладор аёллар, 141 457 нафар эмизикли аёллар олди.