Қозоғистонда 817 мингдан ортиқ ўсмирлар Pfizer вакцинаси билан эмланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни «Pfizer» билан эмлаш давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

25 апрел ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 1 046 638 киши, иккинчи дозасини 896 730 киши олди.

Вакцинанинг биринчи компонентини олганларнинг 817 207 нафари ўсмирлар, 37 830 нафари ҳомиладор аёллар, 135 186 нафари эмизикли аёллардир.

II компонентини олганларнинг 740 597 нафари ўсмирлар, 32 498 нафари ҳомиладор аёллар, 117 794 нафари эмизикли аёллардир.

Шунингдек, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши биринчи компонент билан 9 480 188 киши, иккинчи компонент билан 9 234 609 киши эмланган.