Қозоғистонда 7 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
08:24, 07 Сентябрь 2025
ASTANA. Kazinform — «Қазгидромет» РДК 2025 йил 7 сентябрь учун Қозоғистондаги синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
Синоптикларнинг прогнозларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари билан белгиланади – момақалдироқли ёмғир ёғади, республиканинг шимоли-ғарбида, шимолида кучли ёмғир, дўл, бўрон бўлиши мумкин.
Мамлакат шарқида, жануби-шарқида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада кучли шамол эсиши, жанубда – чанг бўрони, жануби-ғарбда, шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.