Қозоғистонда 7 киши коронавирус пневмониясидан вафот этди
09:53, 01 Октябрь 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – 29 сентябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда охирги бир кунда 168 кишида коронавирус белгилари бўлган пневмонияга чалингани аниқланди ва 7 киши касалликдан вафот этди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Бундан ташқари 253 киши соғайиб чиқди.
Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 75860 ҳолат ва вафот этганлар - 4 835 ва соғайиб чиққанлар сони 62 677 тани ташкил этди.