Давлат раҳбарининг 2021 йил 1 сентябрдаги Мурожаатномасида белгиланган вазифани бажариш мақсадида жорий йилда айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг иш ҳақи босқичма-босқич ўртача 20 фоизга оширилади.
Маошларнинг ошиши ҳисобчи, иқтисодчи, ҳуқуқшунос, архивчи, кутубхоначи, музейшунос, ўрмончи, техник ходимлар ва бошқа касбларда ишловчи 600 мингга яқин давлат хизматчисига таъсир кўрсатади.
Умуман, 2022 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда давлат хизматчиларининг айрим тоифалари иш ҳақи 2 баробарга оширилади.