Қозоғистонда 60 мингга яқин ўқитувчи ўз малакасини оширди
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазирлигининг «Өрлеу» миллий ўқув маркази томонидан ўқитувчилар учун бепул курслар ўтказилмоқда.
Бепул ўқув курслари жорий йил ноябрь ойи охиригача давом этади.
“Бугунги кунда марказимиз ўқитувчилари томонидан 2280 дан ортиқ курслар ўтказилиб, уларда 60 минг нафарга яқин ўқитувчи таҳсил олди. Айни пайтда мактабгача таълим ва тарбия тизимида 348 нафар, мактабларда 2 минг 183 нафар, коллежларда 117 нафар педагог кадрлар билим олмоқда. Курсдан сўнг ҳар бир ўқитувчи олган билимига қараб баҳоланади ва дарс самарадорлиги таҳлил қилинади”, – дейди «Өрлеу» маркази бошқаруви раиси Айдана Шилибекова.
Эслатиб ўтамиз, курслар жорий йил февраль ойи охирида бошланган.
Марказда 80 минг нафардан ортиқ педагог кадрлар, жумладан, 11 мингдан ортиқ мактабгача таълим ва тарбия тизими ўқитувчилари, 68 минг нафардан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва 1 минг 400 нафарга яқин коллеж ўқитувчилари тайёрлаш режалаштирилган.