Қозоғистонда 6 ёшга тўлмаган болаларни мактаблар қабул қиладими
20:09, 28 Март 2024
ASTANA. Kazinform - 6 ёшга тўлиб ўлгирмаган болани мактаблар қабул қиладими? Астанадаги минтақавий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Қасимхан Сенғазиевга шундай савол берилди.
“Агар бола 2024 йил охиригача 6 ёшга тўлса, уни биринчи синфга бериш мумкин”, - деб жавоб берди бўлим бошлиғи.
Шунингдек, бундай болалар боғчада қолиши мумкинлигини айтди.
“Ҳа, бундай болалар боғчада қолиши мумкин. Агар олти ёшга тўлмаса, мактабга тайёргарликни боғчада давом эттириши мумкин”, - деди Қасимхан Сенғазиев.