Қозоғистонда 5 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
08:47, 05 Май 2025
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 2025 йил 5 май учун Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 5 май куни антициклон туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво илиқ бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
«Атмосферанинг фронтал қисмлари ҳаракати туфайли фақат Қозоғистоннинг ғарбида ва шарқида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши, ғарбий минтақада кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин”, – дейилади Қазгидромет хабарида.