Қозоғистонда 481 кишида пневмония қайд этилди
11:00, 04 Сентябрь 2020
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 481 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолатлари қайд этилди, 58 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
1 августдан бери Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг жами 26 803 та ҳолати қайд этилган, 305 одам пневониядан вафот этган ва 5 831 киши даволаниб чиққан.