«Биздаги маълумотларга кўра, юқтирганлар орасида тўрт нафар журналист ҳам бор. Улар беморлар билан алоқада бўлишган. Ҳозирда ушбу журналистларнинг ҳолати қониқарли», - деди Айжан Есмағамбетова онлайн-матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Айжан Есмағамбетова бунгача, май ойи охирига келиб мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 5,3 мингга етиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов