«Биз бошқариладиган урбанизацияни ҳисобга олган ҳолда ривожланиш марказларини мунтазам равишда тарғиб қилишга интиламиз», - деди Қозоғистон Президенти.
Унинг айтишича, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ва қишлоқларни бирлаштирган инфратузилмани такомиллаштиришга устувор аҳамият берилади.
«Биз 3500 дан зиёд овулларни янги стандартларга мувофиқ модернизация қиламиз.
Атрофдаги аҳоли пунктларининг таянч пункти бўлган ҳар бир қишлоққа олиб борадиган йўллар ва республика аҳамиятидаги автомагистраллар 100% таъмирланади.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни янада такомиллаштириш учун бюджет тартиб-таомилларини соддалаштириш ва вакиллик ва ижро этувчи органларнинг мустақиллигини ошириш муҳимдир».