Қозоғистонда 35 мингдан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олмоқда
АSTANА. Kazinform — Қозоғистонда 88 давлатдан келган 35 мингдан ортиқ хорижий талабалар олий таълим олмоқда. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилди.
– 2025 йилда Қозоғистонда 88 давлатдан келган 35 мингдан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олди. Бу кўрсаткич бир йилда тахминан 11 фоизга ўсган, — дейилади вазирликдан.
Вазирлик маълумотига кўра, хорижий талабаларнинг асосий қисми Ҳиндистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Хитой ва Россиядан келади.
– Қозоғистон халқаро таълим соҳасини фаол ривожлантириб, хорижий университетлар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Ҳукуматнинг асосий мақсадларидан бири – 2029 йилга бориб хорижий талабалар сонини 150 мингга етказиш. Бу йўналишдаги сиёсат Қозоғистонни Евроосиё маконидаги минтақавий таълим марказига айлантиришни кўзлайди, - дейди мутасаддилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро ОТМлар филиалларининг очилиши Қозоғистонга нима бериши ҳақида ёзган эдик.