Вазирликнинг маълум қилишича, «Қазавтожол» АЖ жорий йил куз охиригача жами 30 минг километрдан зиёд йўлларда йўл белгиларини ўрнатади.
«Бугунги кунда 9 минг 781 дона йўл белгиси ва 397 дона маълумот панели, 23 минг 118 дона кўрсатгич ва 26 минг 766 дона светофор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, режа доирасида 2 минг 733 квадрат метр шовқинли йўлак ва 27 минг 64 метр тўсиқ ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.