Қозоғистонда 231 килограммли қўчқор рекордлар китобига кирди
13:30, 28 Июнь 2023
TÚRKİSTAN. Каzinform – Туркистон вилоятилик фермер қўйнинг янги зоти — «Байсари»ни кўпайтирди, деб хабар беради Каzinform «Хабар 24»га таяниб.
«Миллион» лақабли қўчқор мамлакатда энг оғир қўчқор деб тан олинди. Буни рекордлар китоби вакиллари ҳам тасдиқлади. Бу зотга хориждан келган чорвачилик хўжаликлари эгалари қизиқиш билдиришди.
«Миллион» халқаро кўргазмада энг оғир деб тан олинган. Тўрт ёшли қўчқорнинг вазни 231 килограмм, бўйи 1 метр 5 сантиметр.
«Миллиард» лақабли қўзичоқнинг вазни 125 килограмм. Ҳали ўсиш учун жой бор - ҳозиргача 96 сантиметр.
Тадбиркор Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан қўй олиб келади.