Қозоғистонда 208 та кўнгилочар ва истироҳат боғлари мавжуд
22:10, 29 Июнь 2023
ASTANА. Кazinform – 2023 йил 1 январm ҳолатига кўра, Қозоғистонда 208 та кўнгилочар ва истироҳат боғлари фаолият юритади. Унинг 32,7 фоизи давлат, қолгани хусусий мулкдир. Кўнгилочар боғларнинг 19,2 фоизи қишлоқларда жойлашган, деб хабар беради Кazinform.
Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ҳудудий кесимда энг кўп истироҳат ва кўнгилочар боғлар Туркистон вилояти (27 та истироҳат боғи), Астана (22 та истироҳат боғи) ва Алмати (20 та истироҳат боғи) шаҳарларига тўғри келади.
«Кўнгилочар ва истироҳат боғларининг умумий майдони 184,6 минг гектарни ташкил этади. Жами 3848 та кўнгилочар объектлар мавжуд бўлиб, улардан 1465 таси аттракционлар, 1642 таси ўйин автоматлари ва 741 таси бошқа турдаги объектлардир», — деб хабар беради агентлик.
2022 йилда дам олиш жойларига 14,2 миллион киши ташриф буюрган.