Қозоғистонда 2026 йилда пенсия 10 фоизга ошади
ASTANА. Кazinform — Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2026-2028 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасида қозоғистонликлар келгуси йилда Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта жамғармасига қанча маблағ ўтказишлари белгилаб қўйилди.
— Ёшга доир пенсия тўловлари ва ишлаган йиллари учун пенсия тўловлари бўйича маблағлар уларнинг миқдори 2026 йил 1 январдан бошлаб 10 фоизга ошиши ҳисобга олинган ҳолда белгиланади, — дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, унда 2026 йил 1 январдан бошлаб Ижтимоий тиббий суғурта жамғармасига тўланиши лозим бўлган мажбурий ижтимоий тиббий суғуртага давлат бадалларининг миқдори давлат бадаллари ҳисоб-китоб объектининг 2 фоизи миқдорида белгиланиши тасдиқланди.
— 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳарбий хизматчилар (муддатли ҳарбий хизматдагилар бундан мустасно) ҳамда махсус давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат фельдъегерлик хизматлари ходимларининг уй-жойларини сақлаш ва коммунал тўловлар учун пул компенсациясининг ойлик миқдори 3739 тенге этиб белгилансин, — дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликларнинг ўртача пенсия миқдори эълон қилинган эди.