«Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастурида соҳага сарфланадиган харажатларни 2025 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача етказиш кўзда тутилган. 2019 йилдан 2025 йилгача соғлиқни сақлашга сарфланадиган умумий харажатлар 28 трлн тангаги ташкил этади, шундан давлат бюджети харажатлари 13 трлн танга ёки 47%, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта активлари ҳаражатлари 3 трлн танга ёки 11%, аҳоли харажатлари эса 11,8 трлн танга», - деди Ботагўз Жақселекова Сенатдаги йиғилишда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йилга қадар шифокорлар маоши камида икки баравар ошишини хабар қилгандик.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай