«Транспорт-логистика комплексини ривожлантириш ҳам долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. «Нұрлы жол« дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш муваффақиятли бўлди. Бу пойтахтни мамлакатимиз ҳудудлари билан нур принципи бўйича боғлашга имкон берди. Транспорт тизимининг янги схемаси шакллантирилди. Мамлакатнинг глобал транспорт коридорлари билан интеграцияси таъминланди. Осиё ва Ғарбни боғловчи сифатидаги Қозоғистоннинг тарихий мақоми тикланди», - дея таъкидлади Қозоғистон Президенти.
Президент, шунингдек, 2025 йилгача барча 24 минг км узунликдаги республика аҳамиятига эга йўллар модернизация қилиниши кераклигини таъкидлади.
Муаллиф: Марлан Жиембай