М.Ариспаевнинг сўзларига кўра, 37 ва 34 ёшли юк машинаси ҳайдовчилари 8 апрел куни Москвадан келган.
Самара вилояти билан чегарадош «Сирим» назорат-ўтказиш пунктида эпидемиологлар томонидан сўров ўтказилди ва икки киши дарҳол тез ёрдам машинаси билан провизор шифохонасига олиб кетилди. Кеча иккаласида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
«Сирим» назорат-ўтказиш пунктларида, шунингдек «Тасқала» ва «Ақсай» назорат-ўтказиш пунктларида санитария-эпидемиология чоралари кучайтирилмоқда, улардан кунига 200-300 автомобил ўтади«, - деди М.Ариспаев.