«Брифингни яхши янгиликлар билан бошламоқчимиз. Икки бемор коронавирусдан даволанишди. Энди улар якуний синовларни топширишмоқда. Улар эртага касалхонадан чиқарилади. Бу бизнинг коронавирусга қарши курашдаги илк ғалабамиз. Асосийси шу. Биринчидан, бу шифокорларнинг фидокорона меҳнатининг натижасидир. Шунинг учун ҳукумат ва барча қозоғистонликлар номидан тиббиёт ходимларига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимларига миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз. Ҳар қандай мутахассис учун энг муҳими, уларнинг ишларининг натижаларини кўришдир. Бу натижа умид ва куч бағишлайди», - деди Даурен Абаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай