Қозоғистонда 2 862 киши коронавирусдан даволанмоқда
11:04, 14 Октябрь 2020
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 2 862 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 88 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 073 бемор касалхонага ётқизилган. 789 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 79 кишининг аҳволи оғир. Шундан 12 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 12 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.