Қозоғистонда 172 минг битирувчи мактабни тамомлайди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда мактабни 172 минг нафар битирувчи, жумладан, 6800 нафар ўқувчи «Алтын белгі»га (олтин медаль мақомида) номзодлар тамомлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

«Бу йил Қозоғистон мактабларида 3,7 миллиондан ортиқ ўқувчи ўқув йилини якунлайди. 11 синфни 172 минг нафар битирувчи, шу жумладан, 6800 нафар «Алтын белгі»га номзодлар тамомлайди», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Ўқув йили якунига бағишланган тантанали маросим 1 июнь – Болалар кунини нишонлаш доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

Жорий йил 20-22 июнь кунлари аттестатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, 2-13 июнь кунлари 9 синф ўқувчилари учун 4 та фандан, 5-19 июнь кунлари 11 синфлар учун 5 та фандан якуний имтиҳонлар ўтказилади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи