Қозоғистонда 12 та янги туғруқхона қурилади

Фото: Фото: СҚО әкімдігі

ASTANA. Kazinform — ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова сўнгги беш йилда перинатал марказлар қуриш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

“Қозоғистонда туғилиш кўрсаткичларининг ошгани муносабати билан сўнгги беш йилда перинатал марказлар қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирги кунда 12 та перинатал марказнинг ҳужжатлари ишлаб чиқиляпти. Айни пайтда Астонада туғруқхона қуриляпти. Йил охиригача Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятида перинатал марказлар қуришни бошлаймиз”, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова Ҳукуматдаги брифингда.

Брифингда абортлар сони ҳам қайд этилди. Шу кунларда Қозоғистонда йилига 70 мингдан ортиқ аборт амалга ошириляпти. Уларнинг аксарияти туғиш ёшидаги - 25-35 ёшлар орасидаги аёллар.

Шунингдек, йил бошидан буён Қозоғистонга хориждан 80 мингдан ортиқ киши тиббий хизмат кўрсатиш учун келган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи