Қозоғистонда 1020 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда
10:03, 30 Ноябрь 2022
ASTANA. Kazinform – 30 ноябр маълумотларига кўра, Қозоғистонда 1020 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Вазирлик маълумотларига кўра, коронавирусдан 1020 нафар бемор (-882+ ва 138 КВИ-) даволанмоқда, жумладан, 165 нафар бемор шифохоналарда, 855 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 6 киши оғир аҳволда,
• 2 киши ўта оғир аҳволда,
• 1 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.