Қозоғистонда 1 доллар 476-480 тенгедан сотилмоқда
09:54, 27 Сентябрь 2023
Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476-480 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон фонд биржасида 26 сентябрь оқшомида бўлиб ўтган савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,06 тенгега ошиб, 477,05 тенгени ташкил этди. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,95 тенге.
ҚР Миллий банкининг 27 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,89 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада долларнинг сотиш курси - 476 тенге, сотиб олиш курси - 480 тенге. Алматида сотиш нархи - 476,5 тенге, сотиб олиш нархи - 480 тенге. Россия рубли эса Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 4,79 – 4,93 тенге, Астанадаги 4,85 – 5,02 тенгедан сотилмоқда.