Қозоғистон жамоаси Белграддаги бокс турнирида 12 та медални қўлга киритди
11:11, 01 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Kazinform - Белградда (Сербия) Бранко Пешич хотирасига бағишланган «Белград ғолиби» халқаро турнирида чорак финал жанглари бўлиб ўтди, натижада Қозоғистон терма жамоаси сафида медал соҳиблари аниқланди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Темиртас Жусупов (51 кг), Қуаниш Дуйсенбай (51 кг), Олжас Байниязов (54 кг), Даулет Молдашев (54 кг), Оразбек Асилқулов (57 кг), Саматали Тўлтаев (60 кг), Муҳаммадсабир Базарбайули (63,5 кг), Даулет Нисан (67 кг), Нуржан Аманкелди (71 кг), Армат Арманули (71 кг), Иляр Аширов (75 кг) ва Мади Амиров (86 кг) бронза медалини нақд қилиб қўйишди.
Бундан ташқари, Мади Амиров ярим финал жангини ўтказишга муваффақ бўлди, аммо қозоғистонлик финалга чиқа олмади - у украиналик боксчи Сергей Горсковга ютқазди.