Қозоғистон юнон-рум, эркин ва аёллар кураши федерацияси Осиёнинг энг яхши федерацияси деб топилди
09:39, 27 Декабрь 2023
UWW Asia (Осиё кураш федерацияси) онлайн овоз бериш орқали 2023 йилнинг энг яхши миллий федерациясини аниқлади, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон кураш федерацияси матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикаси юнон-рум, эркин ва аёллар кураши федерацияси UWW Asia Ижроия кенгаши қўмитаси аъзоларининг икки босқичда овоз бериши натижасида Осиёнинг “энг яхши миллий кураш федерацияси” деб топилди.
Маълумки, миллий федерацияни аниқлаш жараёнида кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати Қозоғистонда ўтиши муҳим ўрин тутди.
Эслатиб ўтамиз, ўша мусобақада қозоғистонлик полвонлар 7 та олтин медални қўлга киритган эди.