Қозоғистон терма жамоаси элит дивизионга ягона йўлланма учун 10-16 декабрь кунлари Франция, Дания, Япония, Венгрия ва Австрия терма жамоалари билан учрашади.
Турнирга тайёргарлик доирасида хоккейчилар 28 ноябрдан “Барс Арена”да йиғин ўтказишди.
Бугун, 3 декабрь куни миллий терма жамоа йиғиннинг иккинчи босқичи учун Будапештга жўнаб кетади. 5 ва 7 декабрь кунлари Венгрия ва Франция терма жамоалари билан иккита ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйинлар 5 ва 7 декабр кунларига белгиланган.
Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхати:
Дарвозабонлар: Владимир Никитин (Chilliwack Chiefs, BCHL,Канада), Владимир Истомин («АКМ-Юниор», МХЛ), Артем Шестаков («Снежные барсы», МХЛ)
Ҳимоячилар: Артем Авдеенко, Роман Болшедворский, Бейбарс Оразов, Глеб Решетко, Мстислав Шипилин (барчаси - "Снежные Барсы", МХЛ), Дмитрий Бреус ("Чайка", МХЛ), Кирилл Хан ("Торпедо", Ўскемен), Диар Манаш, Даниал Шақшақбаев (“Номад”, Pro Ligasy)
Ҳужумчилар: Адил Бейсембаев, Артур Гросс, Роман Ермак, Кирилл Ляпунов, Александр Мигунов, Асанали Русланули, Семен Симонов, Никита Ситников, Егор Смольянинов (барчаси “Снежные Барсы”, МХЛ), Александр Ким, Даулет Нуркенов (иккаласи - Assat, Финляндия), Всеволод Логвин, Руслан Оспанов (иккаласи - "Барис").
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси жадвали:
10.11.2023 й., 21:00. Венгрия - Қозоғистон
11.12.2023 йил, 21:00. Қозоғистон - Дания
13.12.2023, 17:30. Қозоғистон - Франция
14.12.2023, 17:30. Қозоғистон - Япония
17.12.2023, 00:30. Австрия - Қозоғистон
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси саккиз марта элит дивизионда иштирок этди. Энг юқори ютуқ - 1999 йилда олтинчи ўрин.
Муаллиф: Адилжан Умбет