Қозоғистон йирик брендлар билан бевосита алоқа ўрнатмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар туфайли Қозоғистон Ҳукумати халқаро савдо брендлари офислари билан ҳамкорлик қилиш ишларини бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Мажилис депутатлари сўровига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунга қадар иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги 300 га яқин халқаро компаниялар Россия бозорини тарк этиши ёки сармоя киритиш, маҳсулот етказиб бериш ёки бошқа фаолият турларини чеклашини маълум қилди. Шу билан бирга, Россияда жойлашган хорижий компанияларнинг дистрибьюторлари орқали Қозоғистонга кенг турдаги товарлар етказиб берилмоқда. Қозоғистон хорижий компанияларни бизнес юритишнинг кўплаб муҳим йўналишлари (барқарор банк тизими, бизнес ва инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, қулай солиққа тортиш ва бошқалар) қизиқтириши мумкин. Шу муносабат билан Ҳукумат ушбу компанияларнинг Марказий Осиё ва МДҲдаги иш стратегияларини тушуниш учун уларнинг ваколатхоналари билан ҳамкорлик қилишни бошлади», - деб ёзилган Бош вазир жавобида.

Унинг сўзларига кўра, йирик халқаро компанияларнинг ўтиши учун барча ташкилий ва қонунчилик масалаларини батафсил ўрганиш керак.

«Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади», - деди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, Грузия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон ўртасида «Middl Corridor» қўшма корхонаси ташкил этилмоқда. У 2023 йил бошида ёки ўрталарида расман тайёр бўлиши мумкин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай