Қозоғистон волейбол терма жамоаси Параосиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди
16:14, 27 Октябрь 2023
Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган Параосиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси параволейбол бўйича кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Олтин медал учун курашда Қозоғистон терма жамоаси Эрон жамоасига имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, параволейбол бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси келаси йили Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма олган эди.