Қозоғистон ва Япония сув тошқинларига қарши курашни кучайтириш учун грант ажратишга келишиб олди
ASTANA. Kazinform – Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Япония ҳукумати билан тўғонларни комплекс бошқариш орқали Қозоғистонда сув тошқинларига қарши чораларни яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 2 миллион доллар миқдорида грант ажратишга келишиб олди.
Лойиҳа мамлакатнинг сув тошқинларига чидамлилигини ошириш ва тўғон хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Лойиҳани якунлаш муддати 2027 йил.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) мутахассислари Қозоғистоннинг селдан энг кўп жабр кўрган 4 та вилоятидаги 13 та сув хўжалиги объектида тадқиқот ўтказган эди. Шунингдек, JICA кўмагида “Қазсушар” корхонасининг бир қанча мутахассислари Японияда малака ошириш курсларидан ўтди.
“Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги ташкил этилганидан буён Қозоғистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди. Ҳамкорлигимизни давом эттириш ниятидамиз. Япония сув тошқинларини назорат қилишда катта тажрибага ва сув ресурсларини бошқаришда ноёб технологияларга эга. Бу мамлакатимиз учун жуда фойдали бўлиши мумкин”, - деди сув ресурслари ва ирригация вазири Аслан Абдраимов.