Қозоғистон ва Ўзбекистон журналистлари учун пресс-тур ўтказилади

Фото: Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон журналистлар учун тренинг ва семинарлар ўтказади ҳамда ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ҳамда дезинформацияга қарши биргаликда курашишга келишиб олди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Астанада бўлиб ўтган II Марказий Осиё медиа-форумида айтиб ўтди.

Вазир Марказий Осиё давлатлари ўртасида медиа соҳасида ҳам тизимли равишда янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

“Масалан, Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги ва Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасида 2025 йилгача бўлган ўзаро ҳамкорлик режаси имзоланди. Режага медиа-контент алмашинуви, журналистлар учун тренинг ва семинарлар ўтказиш, матбуот котибларининг малакасини ошириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, дезинформацияга қарши биргаликда курашиш киради”, - деди А. Балаева.

Томонлар, шунингдек, тажриба алмашиш ва профессионал алоқаларни ривожлантириш мақсадида икки мамлакат журналистлари учун пресс-турлар ташкил этишга қарор қилди.

Қозоғистон вазири барча Марказий Осиё давлатларини бу жараёнда иштирок этишга чақирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Марказий Осиё давлатлари ахборот вазирларининг мунтазам учрашувлари механизмини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 16-17 апрель кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган форумда Марказий Осиё давлатларидан оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилади.

Форумда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Буюк Британия, Хитой, Қатар, Россия ва бошқа давлатлардан 700 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.